Jurnallar / Tarbiya metodikalari, 1-son
Турли ёшдаги ўқувчиларни тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари
Шукурулло Мардонов16/09/2026 Toshkent shahri 1 ko'rish
Maqola matni
Кичик мактаб ёши ўз ичига 6 дан 10 ёшгача бўлган болаларни қамраб олади. Бола олти ёшида илк бор “катта ўзгариш”ларга дуч келади. Мактаб ёшига ўтиш унинг кундалик фаолияти, ҳаёт тарзи, мулоқоти ва бошқа одамлар билан муносабатларида ҳал қилувчи ўрин тутади. Бу даврда, айниқса, унинг ўқиши етакчи фаолиятга айланади, ҳаёт тарзи ўзгаради, масъулият ҳисси пайдо бўлади, бошқалар билан янгича тарзда муносабат ўрнатади. Кичик мактаб ўқувчилари биологик жиҳатдан ҳам иккинчи даврни бо
